ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКАЛАР

2020 йилда республика бўйича зарарли чигирткаларни 742 минг гектарда тарқалиши ва 598 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказилиши соҳа олимлари ва жойлардаги мутахассислар томонидан башорат қилинган.

Ўтган 2020 йил мавсумида республика ҳудудларида айниқса, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларида марокаш, италия, турон ва қир пруси чигирткаларини, Қорақалпоғистон Республикасида осиё, италия пурси ва катта букри саксовул чигирткасини, Бухоро вилоятида катта букри саксовул чигирткасини, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳудудида тўда ҳосил қилмайдиган чигирткаларни кўп сонда тарқалиши кузатилди.  Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Дехқонобод, Косон, Қамаши, Миришкор, Чироқчи, Яккабоғ, Шахрисабз, Китоб туманларида, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қумқурғон, Олтинсой, Узун, Шеробод, Шўрчи Термиз туманларида, Жиззах вилоятининг Фориш, Арнасой, Ғаллаорол, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зафаробод, Зарбдор, Зомин, Пахтакор, Мирзачўл, Янгиобод туманларида, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Нуробод, Пайариқ, Самарқанд, Қўшработ туманларида, Тошкент вилоятининг Қибрай, Бекобод, Чиноз, Янгийўл, Бўка, Пискент, Тошкент, Зангиота, Оққўрғон, Пискент туманларида, Навоий вилоятининг Нурота туманида, Бухоро вилоятининг Жондир, Олот ва  Ромитан туманларида, Сирдарё вилоятининг Гулистон, Мирзаобод, Сайхунобод, Ховос туманларида, Фарғона вилоятининг Бешариқ, Қува, Дағара ва Фарғона туманларида, Андижон вилоятининг Андижон, Булоқбоши ва Мархамат туманларида, Наманган вилоятининг  Поп, Чуст, Косонсой, Чортоқ туманларида, Хоразм вилоятининг Хазарасп туманида, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Кегейли Бўзатов, Чимбой, Қўнғирот, Шуманай, Қораўзак, Қонликўл, Шуманай, Тахтақўпир туманларида зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирлари ўтказилди.

Республика бўйича зарарли чигирткаларни 537,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 528,7 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди, жумладан, Қашқадарё вилоятида 112,1 минг гектарда, Жиззахда 108,3 минг гектар, Сурхондарёда 91,0 минг гектар, Қорақалпоғистон Республикасида 104,9 минг гектар, Навоийда 25,6 минг гектар, Самарқандда 24,0 минг гектар, Тошкентда 20,9 минг гектар, Бухорода 16,0 минг гектар, Сирдарёда 9,7 минг гектар, Фарғонада 5,0 минг гектар, Наманганда 4,0 минг гектар, Андижонда 3,0 минг гектар, Хоразм вилоятида 2,9 минг гектар ва Тошкент шаҳрида 1,3 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. Мавсумда зарарли чигирткалар қарши кураш тадбирларини ўтказишга 175 та ОВХ пуркагичли тракторлар, 347 та моторли қўл пуркагичлари, 35 та УМО пуркагичли автомашиналар, 7 та мотодельтаплан, 60 та водовоз ва 727 нафар ишчилар жалб қилинди.

Ўтган йил мавсумида зарарли чигирткаларни ривожланиши ва тарқалишига об-ҳавонинг қулай келганлиги сабабли зарарли чигирткаларни қўшни республикаларнинг чегарадош ҳудудларидан учиб ўтиши ва табиий офат тусида ўта мураккаб фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида Туркманистоннинг Лебоп области Буюк Туркменбоши районига чегарадош бўлган Қашқадарё вилоятининг Ғузор ва Нишон туманларида, Қўйтепдаг районига чегарадош бўлган Деҳқонобод туманида, Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида, Фароб районига чегарадош Бухоро вилоятининг Олот туманида, Тожикистон Республикасининг Хатлон области Шахритуз райони билан чегарадош Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Термиз туманларида, Рудакий районига чегарадош  Узун туманида, Сўғд областининг Зафаробод ва Истарафшон районларига чегарадош Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида, Сўғд областининг Матчох районига чегарадош бўлган, Бўка, Пискент, Ашт районига чегарадош Наманган вилоятининг Поп туманида, Қозоғистон Республикасининг Туркистон области Сариёғоч ва Қозигурт районларига чегарадош Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Янгийўл, Чиноз, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларида, Жеттисой районига чегарадош Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида, Қирғизистон Республикасининг Баткен области Кадамжой районига чегарадош Фарғона вилоятининг Фарғона туманида, Жалолобод области Олабуқа райони билан чегарадош Наманган вилоятининг Чортоқ ва Чуст туманларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар олиб борилди. Ўз вақтида ўтказилган кураш чоралари натижасида яйловлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиши олди олинди, хавф бартараф этилди.

2021 йилда республика бўйича зарарли чигирткаларни 683,0 минг гектарда майдонда тарқалиши ва 567,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиши башорат қилинмоқда: 

ТУТ ПАРВОНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги 616-сонли қарори билан тасдиқланган Дастурнинг 1.3-бандининг ижросини таъминлаш бўйича 2020 йил мавсумида тут парвонасига қарши кураш ишларини ўтказиш, тут парвонасини республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишига, ипак қуртининг асосий озуқа базасини сақлаб қолиш мақсадида “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 28.06.2019 йил БҚ 36-19 ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 6 и/ч-сонли қўшма буйруғи тасдиқланиб, жойларда тут парвонасига қарши қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

2020 йилда 36,9 млн. дона якка қаторли дарахтлари ва 16,9 минг гектар тутзорларда тут парвонасини тарқалиши башорат қилинган бўлиб, мавсумида 16,9 млн. дона якка қаторли дарахтларида ва 7,3 минг гектар тутзорларда  кимёвий ишловлар ўтказилди.

Кейинги йиллларда қиш ойлари илиқ бўлганлиги сабабли тут парвонасини қишловга кетган қуртларини асосий қисмини сақланиб қолиши натижасида 2020 йил мавсумида жойларда тут парвонасини Наманган вилоятининг Мингбулоқ, Косонсой, Наманган, Норин, Поп, Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст, Янгиқўрғон, Андижон вилоятининг Улуғнор, Марҳамат. Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод, Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Фарғона вилоятининг Фарғона, Қува, Олтиариқ, Тошлоқ, Ёзёвон, Бувайда, Данғара ва Учкўприк Фурқат, Сурхондарё вилоятининг Ангор, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Музробод, Олтинсой, Термиз, Узун, Шеробод, Шўрчи, Тошкент вилоятининг Бекобод, Бука, Пискент, Ўрта-Чирчиқ, Янгийўл, Чиноз, Оққўрғон, Юқори-Чирчиқ, Қуйи-Чирчиқ, Сирдарё вилоятининг Боёвут, Гулистон, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос, Жиззах вилоятининг Арнасой, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зафаробод, Зарбдор, Мирзачўл, Пахтакор, Қашқадарё  вилоятининг Гузор, Қарши, Косон, Қамаши, Китоб, Нишон,Касби, Миришкор, Чироқчи, Шахрисабз ва Яккабоғ ва Самарқанд вилоятнинг Булунғур, Жомбой, Нуробод, Пайариқ Самарқанд, Қўшработ туманларида  сезиларли даражада тарқалганлиги кузатилди.

Ўтган йил мавсумида ўз вақтида ташкил қилинган ва ўтказилган кимёвий ишловлар натижасида жойларда тут парвонасини тут дарахтларига жиддий зарар етказишини олди олинди. Мавсум давомида жойларда ўтказилган кимёвий ишловлар ҳисобига тут дарахтларининг новдаларини 1,5-2 метргача ўсиши учун имконият яратилди.

2021 йил мавсумида республика бўйича 37,6 млн. дона якка қаторли тут дарахтлари ва 18,3 минг гектар тутзорларда тут парвонасини тарқалиши башорат қилинмоқда:

ХУЛОСА

Ушбу узоқ муддатли башоратнома республика ҳудудида 2020 йилда юзага келган фитосанитария вазиятини ҳисобга олган ҳолда, кузги назорат (тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш) ишлари натижалари, об-ҳаво шароитлари ва биоэкологик муҳит таҳлили, ҳамда 2021 йил мавсумида зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалик экинларида ривожланиши ва тарқалиши тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан олинган йиллик ҳисоботлар ва маълумотлар асосида тайёрланди.

2021 йил баҳорги кузатув-назорат (тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш) ишлари натижалари, зарарли организмларни қишловдан чиқиши ҳолати ва айниқса, об-ҳаво шароитларига боғлиқ ҳолда башоратномада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини ҳамда зарарли чигирткалар, тут парвонасини ривожланиши ва тарқалиши майдонлари ҳажми кўпайиши ёки камайиши мумкин.

Мавсум давомида ўтказиладиган кузатув-назорат ишлари маълумотлари асосида тайёрланадиган “Қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий зараркунандалари, касалликларни ва бегона ўтларини ривожланиши ва тарқалиши” бўйича ойлик башоратномаларни ўз вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга, туманларга етказилади. Шу асосда жойларда экинларни ҳимоя қилиш ишлари ташкиллаштирилади ва ўтказилади. 

2021 йилда қишлоқ хўжалигининг асосий зараркунандалари,  касалликлари ва бегона ўтларини тарқалиши тўғрисидаги башоратнома “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, ҳудудий “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти олимлари ва мутахассислари иштирокида муҳокама қилинди, таҳлил этилди ва умумлаштирилиб тақдим этилмоқда.