ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКАЛАРГА ҚАРШИ НОВАКРИД БИОПРЕПАРАТИНИНГ БИОЛОГИК САМАРАДОРЛИГИ

.

Қишлоқ хўжалиги экинлари шу жумладан яйлов ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашда бугунги кунда экологик хавфсиз, табиат ва инсон учун салбий таъсирсиз кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш устувор вазифалардан биридир.

Жаҳонда илк бор энтомопатоген замбуруғларни С.М.Красильшик ва И.И.Мечниковлар, 1879-йилда зараркунандаларга қарши  қўллашни тавсия этишиб, улар биринчи бўлиб лавлаги узунбурунига қарши Metarrhizium anisopliae замбуруғини қўллаб кўришган (Туфлиев, 2012. Гаппаров, 2014).

Марокаш чигирткасидан ажратиб олинган Beauveria tenella замбуруғининг ВD-85 штамми Туркистон термити (Anacanthotermes turkestanicus) га қарши курашда юқори самара кўрсатган бўлиб, ушбу воситани чигирткаларга қарши ҳам қўллаш мумкинлиги ўрганилган (Холмуродов ва б., 2011, Туфлиев, 2019).

Шуларни инобатга олган ҳолда биз ўз тадқиқотларимизда яйлов ўсимликларида учрайдиган зарарли чигирткаларга қарши экологик безарар микробиологик препаратларни ҳам синаб натижалар олиш бўйича тажрибалар олиб бордик.

Тажрибаларимизда бугунги кунда бутун дунёда зарарли чигирткаларга қарши курашда кенг фойдаланилаётган Новакрид, н.кук., (Metarhizium acridum EVCH 077, титр. 2.27x1010-5x1010 спор.гр.) биопрепаратининг зарарли чигирткаларга қарши биологик самарадорлиги ўрганилди.

Тадқиқот услублари: Тажрибалар 2018 йил мавсумида Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтида  кичик лаборатория ва Навоий, Жиззах вилоятлари яйлов ҳудудларида асосий зарарли марокаш ва италия чигирткаларига  қарши дала шароитларида ўтказилди. Катта ва кичик дала тажрибаларида қўлланилган ҳимоя воситаларининг биологик самарадорлигини аниқлашда В.В.Курдюков, Ш.Т.Хўжаев, Ф.А.Гаппаров (1994), Ш.Т. Хўжаевнинг (2004) услубларидан фойдаланилди.

Тадқиқот натижалари: Лаборатория тажрибаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтида махсус чигиртклар учун тайёрланган уяча(садоклар)ларда олиб борилди. Ҳар бир уячага 30 тадан соғлом чигирткалар қўйилди (1-жадвал).

1-жадвал.

Новакрид, н.кук., (Metarhizium acridum EVCH 077, титр.

2.27x1010-5x1010 спор.гр.) биопрепаратининг марокаш чигирткасига қарши биологик самарадорлиги.

(Лаборатория тажрибаси, ЎҲҚИТИ, механик қўлаппарти  120 л/га., 11.05.18 й,)

 

Вариантлар

Препарат сарф-меёри, л/га ёки кг/га.

Садоклардаги чигирткалар сони, дона.

Ишлов-гача

Ишловдан кейин, кунлар

1

3

5

7

9

11

15

Новакрид н.кук.

0,025

30,0

30,0

30,0

26,8

15,6

5,3

1,7

0,0

Атилла, 5% эм.к.

(андоза)

0,250

30,0

4,4

1,0

1,0

1,0

-

-

-

Назорат (ишловсиз)

 

-

30,0

30,0

29,9

29,7

29,7

28,5

28,0

26,0

Биологик самарадорлик,  %

Новакрид н.кук.

0,025

30,0

0,0

0,0

10,6

48,0

82,3

94,3

100

Атилла, 5% эм.к.

(андоза)

0,250

30,0

85,3

96,7

96,7

96,7

-

-

-

Назорат (ишловсиз)

-

30,0

-

-

-

-

-

-

-

ЭКФ05=

 

 

2,2

1,6

1,6

1,2

1,2

1,2

1,2

 

Тажрибаларимизда Новакрид, н.кук., биопрепаратини 0,025 кг/га сарф-меъёрида синаб кўрилди. Ҳисоб кузатувлармизнинг 1  ва 3  кунларида ушбу биопрепаратнинг самараси кузатилмаган бўлсада, 5 куни 10,6%, 7  куни эса, 48,0% биологик самарани кўрсатди. Тажрибаларимизнинг 11 кунида эса биопрепаратнинг биологик самарадорлиги яққол намоён бўлганлиги яъни 94,3%, 15- кунга келиб эса 100,0% чигирткалар нобуд бўлганлиги аниқланди.

Андозада қўлланилган Атилла, 5% эм.к. препаратини-0,250 л/га сарф-меъёрида ишлатилиб, ҳисоб кузатувнинг 1-кунида 85,3%, 3-кунида 96,7% биологик самарани кўрсатди ва ушбу кимёвий препаратнинг чигирткаларга қарши биологик самарадорлиги кейинги кунларда ҳам деярли ўзгармасдан қолди.

Биринчи дала тажрибада марокаш чигирткасининг 3-4 ёшли личинкаларига қарши, Навоий вилояти, Нурота туманидаги, Нурота қоракўл насилчилик МЧЖ ҳудудида, Микронейр AU-8115 УМО (ўта кам ҳажмда пуркаш) мосламасида Новакрид, н.кук., биопрепаратини 0,025 кг/га сарф-меъёрида 2 л/га, ишчи суюқлик сарфлаб тажрибалар олиб бордик (2 -жадвал).

2-жадвал.

Новакрид н.кук., биопрепаратининг марокаш чигирткасининг 3-4 ёшли личинкаларига қарши биологик самарадорлиги.

(Дала тажрибаси, Навоий в., Нурота тумани, Нурота қоракўл насилчилик МЧЖ ҳудуди, (Микронайр AU-8115 ўта кам ҳажм(УМО)да пуркаш, 2л/га, 29.05.18 й)

 

 

Вариантлар

Препарат сарф-меёри, л/га ёки кг/га.

Ўртача 1 м2 ердаги чигирткалар сони, дона

Ишлов-гача

Ишловдан кейин, кунлар

1

3

5

7

9

11

15

Новакрид н.кук.

0,025

232,5

232,5

228,4

219,4

139,7

79,2

28,1

10,9

Багира, 20% эм.к. (андоза)

0,1

228,0

22,4

10,3

7,5

8,0

12,3

-

-

Назорат (ишловсиз)

-

214,0

214,0

214,0

214,0

212,9

210,6

205,3

206,1

Биологик самарадорлик,  %

Новакрид н.кук.

0,025

232,5

0,0

1,7

5,6

39,9

65,9

87,9

95,3

Багира, 20% эм.к. (андоза)

0,1

228,0

90,1

95,5

96,7

96,5

94,6

-

-

Назорат (ишловсиз)

-

214,0

-

-

-

-

-

-

-

 

ЭКФ05=

 

 

1,4

1,4

1,6

1.5

1,2

1,2

1,2

                     

 

Дала тажрибаси ҳисоб кузатувларимизда 3-кунигача биологик самарадорлик кузатилмади, аммо 3-кундан сўнг чигирткаларда ҳаракат ва озиқланиш сусайиши кузатилиб, 7-9-кунларига келиб, 39,9, 65,9% биологик самарадорликни қайд этди.

Ҳисоб кузатувларимизнинг 11-кунига келиб 87,9%, 15-кунда эса биологик самарадорлиги 95,3% ни ташкил қилди.

Андоза сифатида Багира 20%, эм.к. кимёвий препарати-0,1 л/га сарф-меъёрида қўлланилганда 1-кундан сўнг 90,1% биологик самарадорликни қайд этган бўлса, 3 - куни 95,5%, 5- кунида 96,7% ва 7- кунга келиб эса 96,5% биологик самарадорликни қайд этди.

Иккинчи дала тажрибаларимизни эса италия чигирткасининг 3-4 ёшли личинкаларига қарши, Жиззах вилояти, Фориш тумани, Учқулоч ҳудудида, Микронейр  AU-8115 УМО (ўта кам ҳажмда пуркаш) мосламасида Новакрид, н.кук., биопрепаратини 0,025 кг/га сарф-меъёрида 2 л/га, ишчи суюқлик сарфлаб ўтказдик (3-жадвал).

3-жадвал.

Новакрид н.кук., биопрепаратининг италия чигирткасининг 3-4 ёшли личинкаларига қарши биологик самарадорлиги.

Дала тажрибаси, Жиззах в., Фориш тумани, Учқулоч ҳудуди Микронайр AU-8115 ўта кам ҳажм(УМО)да пуркаш, 2л/га, 12.06.18 й.

 

Вариантлар

Препарат сарф-меёри, л/га ёки кг/га.

Ўртача 1 м2 ердаги чигирткалар сони, дона.

Ишловгача

Ишловдан кейин, кунлар

1

3

5

7

9

11

15

Новакрид н.кук.

0,025

124,5

124,5

122,7

116,8

74,4

42,2

13,6

4,1

Багира, 20% эм.к. (андоза)

0,1

108,6

15,4

8,1

5,4

4,2

4,5

5,6

7,1

Назорат (ишловсиз)

-

118,8

118,8

118,3

116,1

114,9

117,6

117,3

118,1

Биологик самарадорлик,  %

Новакрид н.кук.

0,025

124,5

0,0

1,4

6,1

40,2

66,1

89,1

96,7

Багира, 20% эм.к. (андоза)

0,1

108,6

85,8

92,5

95,0

96,1

95,8

94,8

93,4

Назорат (ишловсиз)

-

108,6

-

-

-

-

-

-

-

ЭКФ05=

 

 

1,2

1,2

1,4

1,4

1,4

1,2

1,2

                     

 

Ишлов ўтказилганидан сўнг дастлабки кунлар ўзгариш сезилмади, аммокейинги кунларда чигирткалар озиқланиши ва ҳаракатида пассивлик кузатилди.

Тажрибанинг 7-кунидан чигирткаларнинг нобуд бўлиши жадаллашиб 9-11-15 кундан сўнги кузатувларда мос равишда 66,1; 89,1; 96,7% биологик самарадорлик аниқланди.

Андоза вариантида қўлланилган багира 20%,к.эм.  препарати 0,1 л/га сарф-меъёрида, ишловдан 1 суткадан кейин 85,8% биологик самарадорлиги қайд этилган бўлса, 3 кундан сўнг 92,5%, 5 - куни 95,0% ва 7- кунига келиб 96,1% биологик самарадорликк эга бўлганлиги аниқланди.

Хулоса: Лаборатория шароитида кичик садокларда ўтказилган тажрибаларимизда  марокаш чигирткасига қаршиНовакрид н.кук. биопрепарати0,025 гр/га сарф-меъёрида қўлланилганда юқори биологик самарадорлик, кузатувнинг тўққизинчи кунида 82,3%, 11- куни 94,3% ва 15- куни 100 фоиз бўлганлигига асосланиб, дала тажрибалари Навоий вилояти, Нурота тумани, Нурота қоракўл насилчилик МЧЖ ва Жиззах вилояти, Фориш тумани, Учқулоч худудларида ўтказилди.

Тажрибаларда марокаш ва италия чигирткаларига қарши Микронайр AU-8115 ўта кам ҳажм(УМО)да пуркаш мосламаси ёрдамида гектарига 0,025 кг/га сарф-меъёрида, 2 литр ишчи суюқлиги сарф этилиб қўлланилган вариантларда 11 ва 15 кунлари 87,1% дан, 96,7% гача биологик самарадорликка эришилди.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки зарарли чигирткаларга қарши келгусида новакрид биопрепаратини - 0,025 кг/га сарф-меъёрида қўлланилганда чигиртка хавфи бартараф этилиб яйлов ўсимликларини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Хайтмуратов А.Ф.  қ/х.ф.н.

Туфлиев Н.Х. қ/х.ф.д.,  ЎҲҚИТИ.