Чигит экишда 4 вилоят кечикди. Оқибат нима бўлади?

/

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилда ёғингарчилик кўп бўлгани сабабли Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятларида чигит экиш майдоннинг 2 фоиз қисмида кечиккан. Республика Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг айтишича, ушбу тўртта вилоятда тайёргарликлар кўрилган, бироқ баъзи сабабларга кўра, экиш кечикди. 
 
Эндиликда бунинг олдини олиб, чигит экиш ишларини 2-3 кунда якунлаб олиш мумкин. Бунинг учун ернинг ҳарорати ва намлик даражаси меъёр даражасига келиши лозим. 
 
Ҳаво ҳарорати қулай бўлгач, ернинг қатқалоғи синдирилиб, 2-3 кунда чигитлар тезда экиб бўлинади, дейди Шуҳрат Тешаев. 
 
Бироқ, деҳқонларнинг фикр билдиришича, узоқ ёмғирли кунлардан сўнг ернинг қатқалоғини йўқотиш осон иш эмас.
 
Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг “Қишлоқ хўжалиги-2019: мавсумнинг кутилмаган синовлари давридаги муҳим вазифалар, чора-тадбирлар ва замонавий ёндашувлар таҳлили” мавзусига бағишланган анжуманда айтилди.