Аҳоли ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалик экинларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича брифинг бўлиб ўтди

.

        Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарига “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизим ташкилотлари тасарруфидаги жами 7381 та, жумладан, 406 та юк машиналари, 1993 та трактор, 2854 та пуркагич, 631 та ўғит сепгич ва 1497 та бошқа турдаги техника воситалари агрокимёвий хизматлар кўрсатишда иштирок этмоқда.

2019 йилнинг биринчи чораги давомида ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари томонидан фермер хўжаликларига 16,7 миллард сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди. 

     Жумладан, 13,6 минг тонна органик ва 44,8 минг тонна минерал ўғитлар фермер хўжаликлари экин майдонларига етказиб берилди, 123,4 минг гектар экин майдонлари кимёвий воситалар билан ишлов берилди, 59,0 минг гектар майдонга минерал ўғитлар сепилди, жами 163,6 минг гектар ғалла майдонларида суспензия тадбирлари ўтказилди, 450 миллион сўмлик пуллик хизматлар кўрсатилди. 

    “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан аҳоли ва деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалик экинларига сервис хизматлар кўрсатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар дастури асосида жойларда шаҳар ва қишлоқ аҳоли томорқаларида, деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган мевали, манзарали дарахтлар, сабзавот ва полиз экинларининг касалликлари, зараркунандаларга қарши самарали кураш чораларини қўллаш мақсадида “Аъло хизмат” сервис отрядлари ташкил этилди. 

Ҳозирги кунда жойларда 147 та “Аъло хизмат” сервис отрядларини шакллантирилди, отрядларга 127 уч ғилдиракли мотоцикл, 309 та моторли қўл аппаратлари ҳамда 163 та боғ пуркагичлари бириктирилди. 
IMG_5832.JPGЖорий йилнинг биринчи чораги давомида “Аъло хизмат” отрядлари томонидан фермер ва томорқа эгаларига 305,9 миллион сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Тизимда фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа ер эгаларидан буюртмалар қабул қилиш учун 71-200-09-10 ҳамда 71-200-09-11 рақамли “Call centr” (ягона телефон маркази) ташкил этилган.

“Аъло хизмат” сервис отрядлари вазифалари ва хизматлари Қашқадарё, Хоразм, Фарғона ҳамда бошқа вилоятларда кўргазмали семинар воситасида кенг тарғибот қилинди. Шунингдек, “Миллий телерадиокомпания” билан ҳамкорликда “Агро инновация” ҳамда “Менинг боғим” кўрсатувлари ташкил этилди ҳамда реклама роликлари тайёрланди.