2019 йил I чорак давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича МАЪЛУМОТНОМА

.

2019 йил I чорак давомида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга ва унинг қуйи тизим ташкилотларига асосан, ишга жойлашиш, иш ҳақи, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ундириш ва тўлаб бериш, минерал ўғитлар етказиб бериш, зараркунандаларга қарши кураш ва агрохизматлар кўрсатиш, бино ва омборхонани сотиб олиш, ҳамкорлик қилиш, шартномалар тузиш ҳамда бошқа масалалардан иборат мурожаатлар келиб тушган.

2019 йил I чорак давомида жамият ҳамда унинг қуйи тизим ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 832 та мурожаатлар келиб тушган, шундан  39 таси виртуал қабулхона орқали, 144 таси оғзаки, 603 та ёзма, 46 таси электрон почта орқали келиб тушган мурожаатларни ташкил этади.

 Жамият Бошқарув раиси ҳамда “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари раислари томонидан 53 нафар, Жамият раисининг ўринбосарлари ҳамда “Агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятлари раисларининг ўринбосарлари томонидан 58 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган.

Шундан 17 нафар шахслар бевосита идорада, 94 нафар шахслар сайёр қабулларда қабул қилинган.

Шу билан бирга, Жамиятнинг туман филиал раҳбарлари томонидан бевосита 31 нафар шахслар бевосита идораларда, 2 нафари шахслар Халқ қабулхоналарида қабул қилинган.    

2019 йил I чорак давомида бевосита жамият аппарати ва қуйи тизим ташкилотларига 793 та мурожаат келиб тушган, ушбу мурожаатларнинг 562 таси қаноатлантирилган, 162 тасига тушунтириш берилган, 1 таси рад этилган, 17 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 51 таси бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Бундан ташқари, Жамият аппарати ва туман филиалларига виртуал қабулхона орқали 39 та мурожаатлар келиб тушган, ушбу мурожаатларнинг 21 таси қаноатлантирилган, 13 тасига тушунтириш берилган, 1 таси аноним деб топилди, 1 таси Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” Қонуннинг 30-моддасига асосан тугатилган.  3 та мурожаатни муддати келмаган ва ушбу мурожаатларни+ ўрганиш давом этмоқда.    

        Жамият қуйи тизимларида мурожаатлар билан ишлаш юзасидан Сирдарё “Агрокимёҳимоя” ҲАЖда, Сирдарё вилояти, Гулистон ва Боёвут туманларида, Сирдарё вилояти, Боёвут туманлараро ва Янгиер туманлараро минерал ўғитлар базасида жами 5 та ўрганиш ҳамда Жиззах вилоят “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ ва унинг Ш.Рашидов ва Пахтакор туман филиалларида жами 3 та ўрганиш ўтказилиб, ўрганиш давомида аниқланган хато ва камчиликлар жойида бартараф этилди. Шу билан бирга, хато ва камчиликларга йўл қўйган  Сирдарё "Агрокимёҳимоя" ҲАЖнинг Кимёвий воситалар логистика ва сервис хизмат курсатиш булими бош мутахассиси Т. Норбековга, Сирдарё "Агрокимёҳимоя" ҲАЖнинг Боёвут туманлараро минерал ўғитлар базаси котиби Д.Нуралиевга ва Сирдарё "Агрокимёҳимоя" ҲАЖнинг Боёвут туман "АКХ" филиали иш юритувчиси Ж.Халиловга хайфсан интизомий чора қўлланилди.

        Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича Жиззах ва Сирдарё “Агрокимёҳимоя” ҲАЖлар ва унинг  туман филиалларидаги мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлган ходимлар учун ўқув- семинарлар ўтказилди.

          Мурожаатларда акс эттирилган тизимли ва долзарб муаммо ёки масаланинг келиб чиқиш сабаби асосан, ҳудудларда кичик турдаги дўконлар ташкил этиш ва минерал ўғитлар етказиб беришни, агросервис ва маслаҳат марказларини ташкил этиш, минерал ўғитлар етказиб бериш дўконлари етишмаслиги, мавжуд дўконларда минерал ўғит танқислиги ҳамда минерал ўғитларни ўз вақтида етказиб беришдан иборат. Ушбу муаммолар бўйича ҳудудларда босқичма-босқич дўконлар, агросервис ҳамда маслаҳат марказлари ташкил этиш юзасидан 2019-2021 йиллар учун дастур ишлаб чиқилмоқда.

           Шу билан бирга, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ОАВда 5  та чиқишлар бўлган.