Хоразмда чигит экишга киришилди

.

Хоразм вилояти Шовот туманида чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди. 

Бешмерган қишлоғидаги “Уста Матсафо” фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда вилоят ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари, кластер корхоналари, фермер хўжаликлари, чигит экиш отрядлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этди. 

Тадбирда таъкидланишича, вилоятда жорий йилги экиш мавсумига пухта тараддуд кўрилиб, ернинг шўри сифатли ювилди. Техника ва механизмлар, чигит, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари шай қилиб қўйилди. 

Жорий йилда уруғлик хомашёси етиштириш ва ҳосилни машинада териш учун ажратилган майдонларга чигитни якка қаторлаб, қолган майдонларга қўш қаторлаб экиш режалаштирилмоқда. Ерни тайёрлаш, экиш ишларини мақбул муддатларда (10-12 иш кунида) уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган режа-жадвал белгилаб олинган. Шу мақсадда экиш техника-механизмлари 250 та отрядга бириктирилган ҳолда туну кун ишлаши таъминланади. Ҳар бир ҳудуд ва отрядда тажрибали деҳқон ва мутахассислардан иборат "Назорат" ва "Сифат" гуруҳлари иш олиб боради, дала меҳнаткашларига амалий ёрдам кўрсатади. 

Экиш мавсумининг дастлабки куни "Уста Матсафо" фермер хўжалигида беш гектар майдонга чигит экилди. 

 
photo5255737672251583100.jpg
 
photo5256228002897963725.jpg
 
photo5256228002897963726.jpg
 
photo5256228002897963727.jpg
 
photo5256228002897963730.jpg