Мавсум юмуши: Чигит экиш бўйича амалий семинарлар бўлиб ўтмоқда

.

Сирдарё вилоятининг барча туманларида чигит экиш бўйича амалий-семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Гулистон туманидаги “Бешбулоқлик Зикрқул туҳфаси” фермер хўжалигида бўлиб ўтди. 

Ушбу семинарда соҳа мутасаддилари, вилоят ва туманларнинг сектор раҳбарлари, нуронийлар, меҳнат фахрийлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. 

Жорий йилда чигит экишда, ўтган йилги хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариш ва уларга йўл қўймаслик, ўтган йилга нисбатан дала ишлари 15-20 кун эрта бошланганлиги таъкидланди. Уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материалларини ўз вақтида фермер даласига етказиб бериш зарурлиги қайд этилди. 

Жорий қишлоқ хўжалик мавсумида сирдарёлик деҳқонлар 72 минг 500 гектарга, шундан 1 минг 200 гектарига томчилатиб суғоришга мослаб чигит экишни режалаштирган. Ана шу мақсадда 290 ер тайёрлаш ва экиш отряди ташкил этилди. Ушбу отрядларга 356 дона ҳайдов трактори, 9 минг 263 дона борона, 181 дона ер текислагич, 757 дона чизел ва 680 чигит экиш сеялкалари бириктирилган. 
 
 
А.Қаюмов, ЎзА