2019 йилнинг февраль ойида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича МАЪЛУМОТНОМА

.

Жорий йилнинг  февраль ойида жамиятга жисмоний ва юридик шахслардан жами 23 та мурожаатлар келиб тушган, шундан  16 таси ёзма,  7 таси электрон мурожаатлардан иборат.

23 та мурожаатдан 9 таси жисмоний шахслардан, 14 таси юридик шахслардан келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси ариза,  1 таси шикоят ва 7 таси таклифдан иборат.

Ушбу мурожаатларнинг 2 таси иш ҳақи, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ундириш ва тўлаб бериш, 7 таси минерал ўғитлар етказиб бериш, зараркунандаларга қарши кураш ва агрохизматлар кўрсатиш, 3 таси ҳамкорлик қилиш ва 11 таси бошқа масалалардан иборат.

 23 та мурожаатдан 15 тасига тушунтириш берилган, 1 таси ижобий ҳал қилинди, 3 таси назоратда ва 4 таси ижросини таъминлаш учун Ҳудудий “Агрокимёҳимоя”АЖларга   юборилган.

2019 йил февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасидан 9 та, Вазирлар Маҳкамасидан 2 та ва қолган мурожаатлар турли хил вазирликлардан ва тўғридан-тўғри  келиб тушган.

Мурожаатларни ҳудудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 13 та,  Жиззах вилоятидан 1 та, Тошкент вилоятидан 3 та, Андижон вилоятидан 1 та, Наманган вилоятидан 1 та, Самарқанд  вилоятидан 2 та, Сирдарё вилоятидан  2 та.