ЗАРАРЛИ ЧИГИРТКАЛАР

 

Соҳа олимлари ва мутахассисларининг таҳлилларига асосан 2018 йилда республика бўйича зарарли чигирткаларга қарши 550 минг гектар майдонда кимёвий ишловларни ўтказилиши башорат қилинган.

Республика бўйича зарарли чигирткаларга қарши жами 567,5 минг гектарда кимёвий ишловлар ўтказилди, шу жумладан Қашқадарё вилоятида 138,6 минг гектар, Қорақалпоғистонда 86,9 минг гектар, Сурхондарёда 99,1 минг гектар, Жиззахда 87,9 минг гектар, Навоийда 50,0 минг гектар, Тошкентда 29,0 минг гектар, Самаркандда 31,7 минг гектар, Сирдарёда 12,5 минг гектар, Бухорода 13,1 минг гектар, Наманганда 7,0 минг гектар, Фарғонада 5,5 минг гектар, Андижон вилоятида 3,3 минг гектар, Хоразмда 1,9 минг гектар ва Тошкент шаҳри ҳудудида 1,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Республикамизнинг жанубий вилоятларида, ҳусусан Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Денов, Узун, Қумқўрғон, Термиз туманлари чегарадош ҳудудларига Тожикистон Республикасининг Хатлон областидан марокаш чигирткасининг  ёппасига учиб келиши рўй бераётганлиги сабабли бу турдаги чигирткаларга қарши кураш майдонлари ҳажми йил сайин ортиб бормоқда.

Маълумки, республикамизда зарарли чигирткаларнинг тарқалиш майдонлари эрта баҳорги, ёзги ва куз ойларида ўтказиладиган кузатувлар асосида кимёвий ишловлар ўтказиладиган майдонлар ҳажми белгиланади. Аммо, қўшни давлатлардан қачон ва қанча майдонга зарарли чигирткаларни учиб ўтиши номаълум бўлиб, бу ҳақида тўлиқ маълумотларни олишга имкониятга эга эмасмиз. Бунинг асосий сабабларидан бири марокаш чигирткасининг тарихий ўчоқларининг асосий қисми қўшни давлатлараро чегара орасидаги бетараф ҳудудларда мавжуд бўлган тоғ олди ва тоғли ҳудудларда жойлашган.

Кейинги йилларда Марказий Осиё давлатларида шу жумладан  республикамизда ўта қўрғоқчилик ҳолатлари кузатилмоқда. Айниқса республикамизнинг жанубий ва шимолий шарқий ҳудудларида ҳусусан қурғоқчилик сабабли Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд бўлган 20 дан ортиқ кўлларни қуриб қолиши ва қишлоқ хўжалик экин майдонларининг кескин қисқариб кетиши натижасида зарарли чигирткалар ривожланиши ва тарқалиши учун қулай шароитлар пайдо бўлатганлиги натижасида осиё ва воҳа чигирткаларини катта майдонларга тарқалиши кузатилмоқда.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг космосдан олинган маълумотларига кўра Қорақалпоғистон Республикасида зарарли чигирткаларни тарқалиши хавфи деярли 1 млн. гектар майдонни ташкил қилмоқда. Шу сабабли бу турдаги чигирткалар тарқалган майдонлари йил сайин ортиб бориши кузатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилган. Осиё  чигирткасини ёппасига кўпайган айрим йиллари уларни шамол орқали бир неча минг километр масофага учиб ўтганлиги ҳақида маълумотлар илмий манбааларда мавжуд. Ҳусусан бундай холат 1968 йилда рўй берган, Жанубий Орол бўйича ҳудудидан осиё чигирткасини Россиянинг Доғистон ўлкасига ва Туркманистоннинг жанубий худудларига учиб ўтганлиги кузатилган.

Ўзбекистон Республкасида энг кўп тарқалган тўда ҳосил қилувчи (осиё, марокаш, воҳа, турон ва саксовул) зарарли чигирткалар ҳисобланади. Бу турдаги чигирткалар қўшни давлатларда ҳам кенг тарқалганлиги сабабли уларга қарши тўлиқ кураш ишларини ўтказиш масаласини ҳал этиш ўта мушкул. Чунки, Марказий Осиё давлатлари орасида биргина Ўзбекистон Республикасида деярли барча вилоятларда зарарли чигирткаларга қарши курашиш хизматлари мавжуд. Ваҳоланки, қўшни давлатларда эса бу турдаги чигирткаларга қарши кураш хизматлари бўлмаганлиги учун зарарли чигирткаларга қарши кураш тадбирлари тўлиқ ўтказилмасдан қолмоқда.

Шу сабабли 2008 йилда Туркманистоннинг Лебоб областидан Сурхондарё вилоятининг Музробод туманига марокаш чигирткаси тўдаларини ёппасига учиб келиши оқибатида 2 минг гектар ғўза майдонларига зарар етказилди. Кейинги йилларда қўшни Тожикистон Республикаси чеградош ҳудудларидан учиб ўтган зарарли чигирткаларни Сурхондарё вилоятининг Узун, Денов, Сариосиё, Қумқўрғон, Жарқўрғон ва Термиз туманларидаги фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Маълумки, республикамизда саксовулзорларнинг майдони 1 млн. 200 минг гектарни ташкил қилиб, бу турдаги ўсимликлар йил сайин кенгайиб бормоқда. Туркманистоннинг Тошховуз ва Лебоб областларини чегарадош ҳудудларидан саксовул чигирткасининг Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманларига шамол орқали ёппасига учиб келиши холатлари кузатилмоқда. 2018 йилда ҳам юқоридаги вилоятларга май ойи ўрталарида учиб келиши кузатилди ва бу жойларда кимёвий ишлов майдонларнинг ортиб боришга сабаб бўлмоқда.

Охирги йилларда республикамизнинг қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдонлари четлари, зовур, канал, ариқ бўйлари ва партов ерларда бегона ўтларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилмаётганлиги ва қурғоқчилик сабабли айрим қишлоқ хўжалик экинлари экилмай қолиши оқибатида тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткаларнинг кўпайиши учун қулай шароитлар пайдо бўлмоқда. Шу сабабли Қашқадарё вилоятининг Касби, Миришкор, Навоий вилоятининг Навбахор, Хатирчи, Самарканд вилоятининг Самарканд, Булунгур, Жомбой, Қўшробот туманларида, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг аксарият экин майдонларда чигирткаларни кенг тарқалиб, айрим экинларга жиддий зарар етказиши кузатилмоқда.

Жорий йилда Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Олтинсой, Узун, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз, Қашқадарё вилоятининг Ғузор, Деҳқонобод, Косон, Қамаши, Муборак, Нишон, Миришкор, Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб, Жиззах вилоятининг Арнасой, Ғаллаорол, Дўстлик, Ш.Рашидов, Зафаробод, Зомин, Пахтакор, Мирзачўл, Фориш, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Жомбой, Булунғур, Қўшробод, Пайариқ, Навоий вилоятининг Нурота, Бухоро вилоятининг Жондор, Олот, Қоракўл, Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сардоба, Сирдарё, Ховос, Мирзаобод, Сайхунобод, Наманган вилоятининг Минбулоқ, Поп, Чортоқ, Андижон вилоятининг Андижон, Булоқбоши Мархамат, Фарғона вилоятининг Қува, Фарғона, Бешариқ, Данғара, Қувасой, Тошкент вилоятининг Қибрай, Бекобод, Бука, Тошкент, Бўстонлиқ, Зангиота, Бўстонлиқ, Янгийўл, Пискент, Чиноз, Янгийўл, Пискент, Қорақалпоғистон Республикасининг, Мўйноқ,  Қўнғирот, Шуманай, Қонликўл, Кегейли, Нукус, Чимбой, Тахтакўпир, Хоразм вилоятининг Хазорасп ва Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек, Юнусобод, Чилонзор, Шайхонтохур, Яккасарой, Миробод, Сергели, Олмазор, Учтепа, Яшнобод, Бектемир туманлари ҳудудларида туманлари ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кураш ишлари ўтказилди ва уларнинг зарари баратараф этилди.

Республика ҳудудида ва қўшни давлатлардан зарарли чигирткалар учиб ўтиши кузатилган чегарадош ҳудудларда етарли ишчи кучи ва техника воситалари (ОВХ ёки ВП-1 пуркагичлари, самолет, мотоделтапланлар, махсус УМО пуркагичли автомашиналар) жалб қилинди ва уларни яйловлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказиши хавфи бартараф этилди.

2019 йилда республика бўйича зарарли ва тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткаларни тарқалиши 674 минг гектарда ва кимёвий ишловлар ўтказилиши 600 минг гектар майдонда башорат қилинмоқда, шу жумладан ҳудудлар бўйича кимёвий ишловларни ўтказилиши қуйидагича:

ТУТ ПАРВОНАСИ

 

Республикамизда тут дарахтлари ипак қуртини асосий озуқа базаси бўлиб, кейинги йилларда тут дарахтларига ўргимчаккана, трипс, комсток қурти ва тут одимчиси билан бир қаторда тут парвонаси зараркунандасини ҳам сезиларли даражада зарар етказиши кузатилмоқда.

Тут  парвонаси 1993 йилда қўшни Тожикистон Республикасидан Сурхондарё вилоятини Сариосиё ва Жарқўрғон туманларига келиб қолди ва шу кунга келиб, республикамизни бир қатор Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида кенг тарқалди.

   2007 йилнинг апрель ойида Тожикистон Республикасини Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси мутахассислари билан учрашув ўтказилганда тут парвонаси аслида Тожикистонга 1989 йилда Таиланд давлатидан тут кўчатлари билан келиб қолганлиги маълум бўлди. Олимларнинг маълумотларига кўра бу зараркунанда ипакчилик билан шуғулланиб келаётган Хитой, Ҳиндистон ва бошқа Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. Шунингдек, хозирга келиб кўшни давлатлар Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон (Жанубий Қозоғистон области) ва Азарбайжон, Арманистон, Грузияда ҳам кенг тарқалганлиги қайд этилмоқда.

   Тут парвонаси фақат тут барглари билан озиқланади, унга қарши кураш чоралари ўтказилмаганда тут дарахтларининг ўртача 20-50 фоизгача барг ҳосилини камайтиради, новдалар узунлиги эса деярли 3 марта қисқаради. Бундай аҳвол йилдан-йилга давом этса тут дарахтларини қуришига олиб келиши мумкин. Тут парвонаси республикамизнинг жанубида Сурхондарё вилоятида 6-7 марта, Фарғона водийси, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида  5-6 марта авлод беради.

2018 йилда 20,3 млн. дона якка қаторли тут дарахтлари ва 4,6 минг гектар тутзорлар зарарланганлиги аниқланиб, 19,5 млн. дона дарахтлари ва 4,5 минг гектар тутзорларда кимёвий ишлов ўтказилди.

2018-2019 йил қиш ойлари илиқ бўлганлиги сабабли тут парвонасини қишловга кетган қуртларини асосий қисмини сақланиб қолиши натижасида 2019 йилда жойларда тут парвонасини Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида  сезиларли даражада зарар етказиши май ойи охири ва июнь ойи бошидан кузатилиши мумкин. Бу зараркунандага қарши кимёвий ишловларни фақат кузатув-назорат ишлари натижалари асосида ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

2019 йил мавсумида тут парвонасини Республика бўйича 20,2 млн. дона якка қаторли тут дарахтлари ва 13,4 минг гектар тутзорларда тарқалиши ва бу жойларда кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинмоқда. Жумладан:

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларининг иқтисодий

зарар етказиш даражасини белгилайдиган

миқдор мезони

 

Зараркунандалар

номи ва тадқиқот муаллифлари

Экин ва унинг ривожланиш даври

Иқтисодий миқдор

мезони (ИММ)

1

2

3

Ширалар

(Ш.Т.Хўжаев А.Хакимов)

Ғўза (ниҳоллар)

Зарарланиш даражаси 10-15%

шоналаш

30-40%

ҳосил олиш даври

50-60%

Ўргимчаккана (Ш.Т.Хўжаев, А.Хакимов)

Ғўза (ниҳоллар)

Зарарланиш даражаси 5-7%

шоналаш

10%

ҳосил олиш даври

20-25%

Биргаликда зарарласа

(шира, трипс, ўргимчаккана) (Ш.Т.Хўжаев, А.Хакимов)

Ғўзa (ниҳоллар)

Зарарланиш даражаси 4-5%

шоналаш

6-7%

ҳосил олиш даври

10-12%

Иссиқхона оққаноти (Ш.Т.Хўжаев, А.Хошимов)

Ғўза (шоналашгача)

Зарарланиш даражаси 15-20%

(зичлиги 7-8 дона ўсимликка)

шоналашдан кейин

30-40% (зичлиги 21-22 дона ўсимликка)

Ғўза оққаноти (Ш.Т.Хўжаев, Ш.Отахонов)

шоналашдан кейин

15-16% зарарланган ўсимликлар

Кузги ва ундов тунламлари (Ш.Т.Хўжаев, К.Дурдиев)

Ғўза (ниҳоллар)

Ҳар м2да 1,5-2 та қурт (қисман шўра ва печак мавжудлигида)

Ғўза тунлами

(Ш.Т. Хўжаев)

 

Ғўза (шоналашдан кейин 1, 2 ва 3- авлоди)

100 туп ғўзада ўтрача 8-10 та 1-2 ёш қуртлари мавжудлиги

Беда қандаласи

(Ш.Хўжаев, О.Эшматов)

 

Ғўза (ўрта толали)

 

Ҳар 100 туп ғўзага 150-200 та қандала

М.М.Ташпўлатов, 1989 йил

ингичка толали

80-120 та

Иссиққхона ва ғўза оққанотлари

(Ш.Т.Хўжаев, Ш.Отаханов)

Помидор (гуллашгача)

Зарарланиш даражаси 25-35%

гуллаганидан кейин

50-70%

Помидорнинг занг канаси (Ш.Т.Хўжаев, К.Маматов)

Помидор (қийғос ҳосилга кирганда)

 

Зарарланиш даражаси 5-10%

Фитономус

(Н. М.Махмудхўжаев)

Беда (биринчи ўрим)

Ҳар м2да 3-8 та қўнғиз, ёки 1 та пояда ўртача 1 та личинка

Оддий узун бурун қўнғизи

Қанд лавлаги (ниҳоллар)

Ҳар м2да 0,2-0,3 та қўнғиз

Жанубий лавлаги узун бурун қўнғизи

Қанд лавлаги (ниҳоллар)

Ҳар м2да 2-3 та қўнғизи

Зарарли хасва

 

Буғдой (найчалаш даври)

Ҳар м2 да 1-2 та қандала

гуллаб, ҳосил тортиш даври

Ҳар м2да 5-10 та қандала

Кул ранг дон тунлами

Буғдой (бошоқлаш даври)

Ҳар 100 та бошоқда ўртача 20та қурт

Визилдоқ (топшқол) қўнғгиз

Бошоқли экинлар (бошоқлаш даври)

Ҳар м2да 1-5 та личинка

Дон ширалари

Бошоқли экинлар (бошоқлаш даври)

Зарарланиш даражаси 50% га етиб, ҳар бир пояга 5-10 та шира тугри келса

Донли экинларнинг швед ва бошқа пашшалари

Бошоқли экинлар (майса ва найчалаш даври)

Сачокнинг ҳар 10 ҳаракатида 30-50 та пашша илинса

Шиллиқ қурт (пьявица)

Тупланиш, найчалаш даври

Бошоқлаш даври

Ҳар м2 да 40-50 қўнғиз, 1 та ўсимликда ўртача 0,5-1 тухум ва личинка ёки 10-15% зарарланган барг

Кузги тунлам

Бошоқли экинлар

Ҳар м2да 2-3 та қурт

Шоли ниҳол пашшаси

Шоли (ниҳоллари)

Ҳар м2 да 5-10 та та личинка

Арпа (шоли) ғоваклавчи пашшаси

Ниҳол шоналаш даврлари

1 ўсимликда 1 личинка

Колорадо қўнғизи

 

 

 

 

Картошка (10-15 см лик ўсимталар)

2-5% ўсимлик зарарланганда

Шоналаш ва гуллаш фазасида

5-10% ўсимлик зарарланиб,

уларда 10-20 тадан личинка бўлганда

Карам оқ капалаги

 

Карам (карам бош ўрай бошлаганигача)

5%гача ўсимликда зараркунанда тухум ва қурти мавжуд бўлса

(карам бош

ўрайбошлагач)

5-10% ўсимлик зарарланиб, уларда 5-10 тадан қурт бўлса

Карам куяси

 

Карам (карам бош ўрай бошлаганигача)

10% ўсимлик зарарланиб, уларда 2-5 та личинка мавжуд бўлса

(карам бош ўрай

бошлагач)

20% ўсимлик зарарланиб, ҳар бирида 2-5 та қурт мавжуд бўлса

Кузги тунлам

 

Карам кучатлари

Ҳар м2 да 0,5-1 та қурт бўлса

кейинчалик

Ҳар ўсимликка 1 тадан қурт тўғри келса

Карам шираси

Карам (карам бош ўрай бошлаганигача ва ундан кейин)

5-10% ўсимликда шира тўдалари

пайдо бўлгач

Олма қурти

Олма (баҳор ва ёз фаслларида)

1-авлоди ҳар бир феромон тутқичда 1 ҳафта мобайнида 3-5 та ва ундан кўп капалак ушланса 1-2 - авлодлари 2-3 та капалак ушланса

Мевали дарахтлардаги ўргимчакканалар

Олма (баҳордан кузгача)

Ҳар бир баргга 3-5 та кана тўғри келса

Баргларда ғовак ҳосил қилувчи куялар

Олма (гуллаганидан кейин)

Ҳар бир баргга 0,5-1 ғовак тўғри келса

 

ХУЛОСА

Ушбу узоқ муддатли башоратнома республика ҳудудида 2018 йилда юзага келган фитосанитария вазиятини ҳисобга олган ҳолда, кузги назорат (тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш) ишлари натижалари, об-ҳаво шароитлари ва биоэкологик муҳит таҳлили, ҳамда 2019 йил мавсумида зарарли организмларнинг қишлоқ хўжалик экинларида ривожланиши ва тарқалиши тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан олинган йиллик ҳисоботлар ва маълумотлар асосида тайёрланди.

2019 йил баҳорги кузатув-назорат (тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш) ишлари натижалари, зарарли организмларни қишловдан чиқиши ҳолати ва айниқса, об-ҳаво шароитларига боғлиқ ҳолда башоратномада кўрсатилган қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларини ривожланиши ва тарқалиши майдонлари ҳажми кўпайиши ёки камайиши мумкин.

Мавсум давомида ўтказиладиган кузатув-назорат ишлари маълумотлари асосида тайёрланадиган “Қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий зараркунандалари, касалликларни ва бегона ўтларини ривожланиши ва тарқалиши” бўйича ойлик башоратномаларни ўз вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга, туманларга етказилади. Шу асосда жойларда экинларни ҳимоя қилиш ишлари ташкиллаштирилади ва ўтказилади. 

2019 йилда қишлоқ хўжалигининг асосий зараркунандалари,  касалликлари ва бегона ўтларини тарқалиши тўғрисидаги башоратнома “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти, ҳудудий “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, Дон ва дукакли экинлар илмий тадқиқот институти, Академик М.Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти, Тошкент Давлат Аграр университети олимлари ва мутахассислари иштирокида муҳокама қилинди, таҳлил этилди ва умумлаштирилиб тақдим этилмоқда.