Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида агроном-энтомологларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

2020-02-12 12:00:00

.

       Жорий йилнинг 12 февраль куни Фарғона ва Сурхондарё  вилоятларида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ масъул ходимлари Дж.Тагабаев ҳамда Д.Нарзуллаевлар, шунингдек, Фарғона вилоят хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Умаров, Сурхондарё  вилоят хокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Саматов, Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг Фарғона ва Сурхондарё филиали директорлари У.Тожибоев, Н.Сатторовлар иштирокида 2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш, агроном-энтомологларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

     Ушбу семинарларда бошоқли дон экинларида учрайдиган сариқ занг,ун шудринг, септориоз ва бошқа касалликларнинг тарқалиши, янги замонавий препаратлар ва уларни қўллаш технологияси, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши курашиш чоралари,  гербицидларни қўллаш тизими, кимёвий воситаларни бир бирига қўшиб ишлатиш усулида ғалла майдонларига ишлов бериш мавзусида тавсиялар берилди ва видео роликлар  намойиш этилди.

 

Ўқув-семинарлари Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда ўтказилмоқда.

Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Матбуот хизмати