Бошоқли дон экинларини зарарли организмалардан ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда

2020-02-11 12:00:00

.

     Соҳа олимлари ва мутахассисларининг таҳлилларига кўра, куз ва қиш ойларининг илиқ келганлиги натижасида зараркунандаларнинг тўйинган ҳолда қишловга кетганлиги, касалликларнинг қишловчи спораларини ва бегона ўтлар уруғларини сақланиб қолганлиги жорий йилда зараркунанда ва касалликларнинг кенг майдонларга тарқалиши ҳамда қишлоқ хўжалик экинларига жиддий зарар етказиш ҳавфи туғилмоқда.

     Ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати +10, +12°С га етганда ғалла майдонларида зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши учун қулай шароит юзага келади.

    2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши кураш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда тизимли амалга ошириш мақсадида бошоқли дон экин майдонларида фитосанитария холатини доимий назорат қилиш учун малакали ҳудудий агроном-энтомологлар ишга қабул қилинмоқда.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят хокимликлари, ҳудудий “Агрокимёҳимоя” жамиятлари мутахассислари ҳамда соҳа олимлари билан биргаликда жорий йилнинг 12-20 февраль кунлари агроном-энтомологларнинг малакасини ошириш учун жойларда кўргазмали ўқув-семинарлар ташкил этилади.

 

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Матбуот хизмати