“Ўзагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти пресс-тур ташкил этди

2020-02-07 12:00:00

Жорий йилнинг 7 февраль куни “Ўзагрокимёхимоя” акциядорлик жамияти  Сирдарё вилоят “Агрокимёхимоя” АЖ Сайхунобод минерал ўғитлар базасида ОАВ вакиллари, жумладан, телевидение, босма нашрлар мухбирлари учун пресс-тур ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад Сирдарё вилоят “Агрокимёхимоя” АЖ Сайхунобод минерал ўғитлар базаси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга кўрсатилаётган хизматлар ва амалга оширилаётган тадбирлар билан таништиришдан иборат бўлди.

        Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖ таркибида 3 та Боёвут, Сайхунобод ва Янгиер туманлараро минерал ўғитлар базалари ҳамда  8 та туман “Агрокимёхимоя” филиаллари фаолият юритаётган бўлиб,
490 нафардан зиёд малакали ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.

Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарига вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖ тасарруфидаги жами 390 та, жумладан 1 та юк машинаси, 144 та тракторлар, 198 та пуркагичлар, 4 та ўғит сепгичлар ва 77 та бошқа турдаги техника воситалари агрокимёвий хизматлар кўрсатишда иштирок этмоқда.

2019 йил давомида  «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти томонидан фермер хўжаликларига 10,0 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди.

Пресс-тур мобайнида журналистлар Сирдарё вилояти “Агрокимёхимоя” акциядорлик жамиятнинг Сайхунобод туманида  фаолият юритаётган Сайхунобод туманлараро минерал ўғитлар базасида фермер хўжаликларига минерал ўғитлар, кимёвий воситалар етказиб бериш ва агрохизматлар кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бевосита гувоҳ бўлдилар.

Сайхунобод туманлараро минерал ўғитлар базаси вилоятнинг 3 та тумани, жумладан, Сайхунобод, Сирдарё  ҳамда Оқолтин туманларига хизмат кўрсатади.

 Минерал ўғит базаси вилоятда экилган 86,0 минг гектар ғалла майдонининг 35 фоизи ёки 30,1 минг гектар майдони ҳамда  экилиши режалаштирилган 72,5 минг гектар пахта майдонларининг 31 фоизи ёки 22,5 минг гектар майдонига минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар етказиб беради.

2020 йилда физик ҳолда 35700 тонна азотли, 7200 тонна фосфорли ва 2500 тонна калийли ўғитлар етказиб берилиши ҳамда 750 млн.сўмлик агрохизматлар кўрсатилиши режалаштирилган.

Жамият бўлими бошлиғи Н.Ариповнинг айтишича – қишлок хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишда минерал ўғитларни агротехник муддатларда етказиб берилишини ташкиллаштириш, касаллик ва зараркунандаларга карши курашда зарур кимёвий препаратлар билан таъминлаш, зарарли организмаларга қарши кураш тадбирлари тизимли равишда ўз вақтида ўтказишдан иборатдир.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Матбуот хизмати