Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) масъул вакиллари "Ўзагрокимёҳимоя" АЖда

2020-01-23 07:00:00

.

       

Маълумки, мамлакатимизда Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) масъул вакиллари ҳамда бир қатор соҳа ташкилотлари раҳбарияти ўртасида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.


        Бугун 23 январь куни “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Бошқарув раиси ҳамда  Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) делегацияси ўртасида қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилаётган хизматлар, хусусан, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, фермер хўжаликларига агрокимёвий сервис хизматлар кўрсатиш тизими тўғрисида фикрлар алмашилиб,  қишлоқ хўжалигига инвесторларни кенг жалб қилиш ва илғор технологияларни олиб кириш орқали аграр соҳани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ Ахборот хизмати