Шира ва трипс

2019-10-16 02:20:51

.

     Тамаки трипси ҳаммахўр хашорот бўлиб, ғўза, пиёз, карам, помидор, картошка, бўғдой ва бошқа кўплаб турдаги маданий экинларни зарарлайди. Ғўза ердан униб чиққандан бошлаб ғўза ниҳолларини ўсув нуқта ва баргларидаги суюқликни сўриб зарарлайди. Натижада нихолларни барг ва ўсув нуқталари қовжираб қолади ва ниҳол бачкилайди, ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади. Учки куртаги нобуд бўлган ғўза ниҳоллари айри шохлар ҳосил қилади, кучли зарарланган айрим ёш ниҳоллар нобуд бўлади. Зарарланган ўсимлик тупларида ўртача 2 тадан кўсак камаяди. Тамаки трипснинг ўрғочиси 0,8 - 0,9 мм, эркаги 0,7- 0,75 мм катталикда,  танаси узунчоқ шаклда оч сариқ рангда бўлади. Тамаки трипси вояга етган имагоси кечки сабзавот, кузги буғдой ва дала қирғоқларидаги бегона ўтларда, ўсимлик қолдиқларида қишлаб қолади. Эрта бахорда ўртача суткалик хаво харорати 8 – 100С дан юқори бўлганда трипслар қишловдан чиқиб, ривожланишни бошлайди. Мавсумда трипсларнинг ўрғочиси эркагига нисбатан кўп бўлади. Бунинг натижасида кўплаб тухум қўяди. Ўрғочи трипслар ҳаёти давомида 100 донагача тухум қўяди. Тухумдан зараркунанданинг личинкалари 3-4 кунда чиқади. Личинкалар 10-15 кун ривожланиб, етук хашоротга айланади. Етук хашоротлар ёз ойларида 10-25 кун ҳаёт кечиради. Битта авлодининг ривожланиши 23-25 кун давом этади. Бу зараркунанда 7-10 та авлод беради. Вояга етган трипс серҳаракат бўлиб кўзга тез ташланади. Бир ўсимликдан иккинчи ўсимликка, бир даладан иккинчи далага учиб ўтади. Айниқса қуруқ ва иссиқ ҳавода у жуда ҳам тез харакат қилиб, битта ўсимликда бир неча соатгина бўлади. Ҳавода нисбий намлик қанча юқори бўлса трипс битта ўсимликда узоқ вақт зарар келтиради.

   Аниқлаш усули - Шира ва трипс кўпайиб кетишини олдини олиш мақсадида мавсумда хар 5 кунда камида бир марта ғўза ва бошқа экинларни диққат билан синчиклаб текшириб туриш лозим. Дастлаб текшириш март ойининг биринчи ўн кунлигида униб чиққан кенг баргли бегона ўтларда пайдо бўлган шира ва трипсни аниқлашдан бошланади.

   Бунда дала қирғоқларида хар 20-25 метр оралиқдан 1 тадан жами 20 та намуна олинади. Бу намуна олинган майдоннинг катталиги 0,25х0,25 метр бўлади. Хар бир намунадаги бегона ўтларнинг хар бир синчиклаб текшириб кўрилади. Зарарланган ва зарарланмаган туплар аниқланади. Хар бир намунадан шира ва трипс билан зарарланган кенг баргли ўтлардан иккитасини ажратилади, уларнинг баргларига жойлашган шира ва трипс сони лупа ердамида санаб ҳисобланади.

    Экин майдонларида эса шира ва трипсни аниқлаш мақсадида хар 20 гектаргача бўлган майдондан 20 та намуна олинади. Хар бир намунада 5 тадан ўсимлик синчиклаб кўриб чиқилади. Шира ва трипс билан зарарланган ўсимлик миқдорини, соғлом зарарланмаганларга нисбатан неча фоиз ташкил этишини хисоблаб чиқилади.

    Шира ва трипс сонини аниқлаш учун намунада олинган 5 та ўсимликдан зарарланганини ажратиб олиб, уларнинг хар биридан 3 тадан барг, яъни пастки ўрта ва тепа қисмидан олинган барглардаги зараркунанда сони лупа ёрдамида саналади. Тўпланган маълумотлар махсус дафтарга ёзиб борилади.

  

    Хар 100 туп кўрилган ўсимликда шира ва трипс 10 дона, фойдали хашорот (олтинкўз, хон қизи) 1 дона бўлса, бундай ҳолатда ўсимликларни кимёвий ишловсиз ҳимоя қила олиш мумкин.

    

Кураш чоралари - шира ва трипсни оммавий ривожланиб, тарқалишини олдини олиш чоралари қуйидагилардан иборат:

1. Дала қирғокларидаги тут ва бошка дарахтларни эгилган шох-шаббаларини кесиб, дарахт тагларини очиш.

2. Дала қирғокларидаги, йўл ва ариқ зовур бўйларидаги бегона ўт қолдиқларини феврал-март ойларида қўл кучи билан йўқ қилиш чораларини кўриш.

  

3. Ғўза майдонлари билан туташган ғалла майдонларига апрел ойининг биринчи ўн кунлигидан бошлаб гектарига 500 тадан, ўз навбатида ғўза майдонларига ҳам гектарига 500-1000 тадан олтинкўзни 2-3 марта қўллаш.

 

6. Ғўза ниҳолларини баргдан озиқлантириб, трипсга чидамлилигини ошириш мақсадида камида 2 марта минерал ўғитлар суспензияси (Вуксал гектарига 0,6-1,0 литр) сепишни ташкил этиш.

7. Шира ва трипслар ривожланиб тарқаладиган ўчок майдонларда мавсум давомида доимо бегона ўтларни йўқ қилиб бориш.

8. Ғўза униб чиққандан сўнг текшириш натижасида шира билан зарарланган ўсимликлар аниқланганда ва зарарланиш ўчоқлари пайдо бўлганда содали сув билан ювиш. Бунда 10 литр сувга 0,2 кг сода аралаштирилади.

9. Шира ва трипс билан кучли зарарланган майдонларда хар гектарига Энтолучо (0,3 л), Энтоспилан (0,25кг), Делтасис (0,25л), Энтометрин (0,3-0,5 л), Агрофос-Д (1,0л), Би-58 янги (1,5л) препаратлардан бири билан ишлов ўтказиш лозим.