“ЎЗАГРОКИМЁҲИМОЯ” АЖ ТОМОНИДАН "АЪЛО ХИЗМАТ" ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ томонидан тасдиқланган Дастур асосида жойлардаги “Агрокимёҳимоя” АЖлар тизимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа ер эгаларига ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимёвий хизматлар кўрсатадиган "Аъло хизмат" (сервис отрядлари) тизимини ташкил этиш ишлари, жумладан, отрядларни шакллантириш, уларни зарур техника воситалари билан таъминлаш ҳамда буюртманомаларни қабул қилиш учун “Ўзбектелеком” АЖ билан ҳамкорликда 200-09-10 интелектуал рақамларидан фойдаланилган ҳолда “Call centr”ни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда жойларда 42 та, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 7 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Сурхондарё вилоятида 5 та ҳамда Хоразм вилоятида 11 та “Аъло хизмат” отрядлари ташкил этилиб, улар уч ғилдиракли мотоцикллар, боғ ва моторли осма пуркагичлари билан таъминланди. Қолган вилоят “Агрокимёҳимоя” АЖларда сервис отрядларини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда.